Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўлашга мажбурми?

A A A
Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўлашга мажбурми?

— Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўлайдиларми? (Д.Г. Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани)

— Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Киритилди: 17:15 24.08.2018. Ўқилди: 2107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!