Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва Тойлоқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Б фуқаро Г.Снинг ишончига кириб, уни 20 000 АҚШ доллари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга 3 босқичдан ўқишга киритиб, кейинчалик Тошкент давлат юридик университетига кўчириб беришини ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан бирга ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.З. фуқаро М.Т.ни гўёки Андижон давлат тиббиёт институтида ишловчи танишлари орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.