Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Михаил Шатский ўлдирилган бўлиши мумкин

Михаил Шатский ўлдирилган бўлиши мумкин

Москвада Михаил Шатский исмли конструктор ўлдирилган бўлиши мумкин. У Россиянинг Украинага қарши қўллаётган ракета ва дронларини модернизация қилиш билан шуғулланган.

Бу ҳақда журналист Александр Невзоров хабар берди, у ўз саҳифаларида ўлдирилган шахснинг суратларини чоп этган.

Кейинчалик бу маълумотни Украинадаги "Громадське" нашрининг хавфсизлик органларидаги манбаси тасдиқлади. Манбага кўра, Россиянинг ҳарбий-саноат мажмуасини ривожлантиришда иштирок этган ҳар қандай шахс Украина кучлари учун қонуний нишон ҳисобланади.

Россия томони Шатскийнинг ўлдирилиши бўйича маълумот бергани йўқ.

"Важные истории" нашри, ўлдирилган конструктор акс этган видеонинг геолокациясини текшириб, воқеа Москва вилоятининг Котелники туманида содир бўлганини аниқлади.

Маълумот учун, Шатский "Марс" конструкторлик бюросининг бош конструктор ўринбосари бўлган. Унинг вазифалари X-59/X-69 ракеталарини модернизация қилиш ва янги дронларни ишлаб чиқишдан иборат эди. "Марс" бюроси ҳаво кемалари учун автоматик бошқарув ва навигация тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Киритилди: 20:24 12.12.2024. Ўқилди: 1669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!