Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко (64-5, 53 КО) WBC Конгрессида Россия билан урушда қанча украиналик спортчи ҳалок бўлганини очиқлади.
"2014 йилда бошланган ва 2022 йилнинг февралида кенг кўламли босқинга айланган уруш бошланганидан бери Украинани ҳимоя қилиш йўлида 450 нафар спортчи ҳалок бўлди. Улардан 60 нафари биз каби боксчилар эди. Мен уларнинг аксариятини билардим — энди бокс туша олмайдиган ёки рақобатлаша олмайдиган, аммо қалбларида жангчи руҳи абадий қолганларини билардим", деди Кличко.
Аввалроқ, Владимир Кличконинг ўзи яқин орада проф фаолиятини қайта тиклаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.