Украина дрони Грознийдаги полиция махсус полки биносига ҳужум қилди.
Ҳодиса ҳақида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди. Унинг таъкидлашича, дрон уриб туширилган ва 4 нафар полициячи енгил жароҳат олган. Зарба натижасида кичик ёнғин келиб чиққан ва у тезда ўчирилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 12 декабрга ўтар кечаси Россия Федерацияси ҳудуди осмонида жами 16 та дрон уриб туширилган.