Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШнинг Россия ҳисобидан Украинага $20 млрд ажратиши ақлсизлик

АҚШнинг Россия ҳисобидан Украинага $20 млрд ажратиши ақлсизлик

Маск АҚШ Россия ҳисобидан Украинага $20 млрд ажратишини ақлсизлик деб атади.

"Биз уларга қанча пул ажратдик? Бу ақлга сиғмайдиган даражага етди", — деб ёзди Маск ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.

Маълум бўлишича, Украинага ажратиладиган $50 млрд.лик қарз G7 давлатлари музлатган Россия активлари ҳисобига қопланади. Қарз 2024-2027 йиллар оралиғида тўланади.

Айтиш жоизки, Европа ва G7 мамлакатлари Россиянинг хориждаги 300 млрд евролик активларини музлатган. Россия буни "ўғирлик" деб баҳолаган.

Киритилди: Бугун 18:12. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!