Сурия президенти Башар Асаднинг қариндошлари турли йилларда «Москва-сити» ҳудудидаги турар-жой мажмуаларидан камида 19 та, шундан 18 таси «Пойтахтлар шаҳри» мажмуасидан, яна бири «Федерация» минорасидан квартира сотиб олган. Бу ҳақда Финанcиал Тимес (ФТ) газетаси коррупцияга қарши курашувчи ноҳукумат ташкилоти Глобал Wитнесс томонидан олинган ҳужжатларга таяниб хабар бермоқда. Кўчмас мулк 40 миллион долларга баҳоланмоқда.
Ҳужжатларга кўра, Сурия етакчисининг оила аъзолари 2013 йилдан шу йилнинг июнигача кўчмас мулк сотиб олган. 13 мулк тўғридан-тўғри Асаднинг амакиваччаси Ҳофиз Махлуфга ёки у назорат қиладиган компанияларга тегишли.
ФТ журналистларининг аниқлашича, камида тўртта бино турар жой сифатида фойдаланилади, улардан бири эгизак ака-ука Иҳаб ва Ияд Махлуфларга тегишли.