Ўқишга киролмаган бўлсангиз, хафа бўлманг, яна бир йил яхшилаб тайёрланиб, келаси йил қайта уриниб кўришингиз мумкин-ку ахир! Ёки ота-онангизга супер-контрактдан оғиз очасизми?
Унда, билиб олинг, қуйидаги мезонлар асосида супер-контракт нархлари тасдиқланган:
* 0,1 баллдан 1,0 баллгача етмаганлар – оддий контрактнинг 1,5 баробари миқдорида тўлов қилади;
* 1,1 баллдан 2,0 баллгача етмаганлар – 2 баробари;
* 2,1 баллдан 3,0 баллгача етмаганлар – 2,5 баробари;
* 3,1 баллдан 4,0 баллгача етмаганлар – 3 баробарини тўлайди.