Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади

A A A
Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади

🔰Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб жами 208 та умумий ўрта таълим муассасасида 10-синфдан бошлаб ўқувчиларга битта касб-ҳунарга ўргатиш ишлари амалга оширилади.

☝️Ўқувчиларга ўргатиладиган битта касб-ҳунар тури ва улар амалиёти йўлга қўйиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати шакллантирилди.

💠Бунга кўра,
✔️умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий таълим” фани учун ажратилган ўқув соатлари ўқувчиларга ўргатиладиган касб-ҳунар туридан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.

📌Танлаб олинган 208 та мактабда ўқувчилар қизиқишидан келиб чиқиб, қуйидаги 3 йўналишлардан бири бўйича касб-ҳунар ўргатилади:
✔️ишчи касблар (ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятидан келиб чиқиб, тадбиркор ва ҳунармандлар жалб қилинган ҳолда 64 турда),
✔️ тадбиркорлик (21 турдаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича),
✔️ замонавий касблар (10 дан ортиқ ахборот технологиялари ва креатив индустрия йўналиши бўйича)

📌Маълумот учун, 2023-2024-ўқув йилида 17 минг нафардан ортиқ умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-синф ўқувчиларига касб-ҳунарга ўргатилади.

Киритилди: 21:09 19.08.2023. Ўқилди: 2029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!