Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларининг янги тартиби белгиланди

A A A
Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларининг янги тартиби белгиланди

Билиш даражасини аниқлаш бўйича сертификатга эга абитуриентларга тест синовларида қандай балл белгиланади?

АОКАда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида бу борада батафсил маълумот берилди:

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича А+, А, В+, В, C+, C, даражали сертификатлар берилади.

Тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:

  • 70 баллдан юқори балл олган талабгорга – А+ даража;
  • 65-69,9 балл олган талабгорга – А даража;
  • 60-64,9 балл олган талабгорга – В+ даража;
  • 55-59,9 балл олган талабгорга – В даража;
  • 50-54,9 балл олган талабгорга – C+ даража;
  • 46-49,9 балл олган талабгорга – C даражали сертификат берилади.

Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда:

А+, А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади;

В+, В, C+, C, даражали сертификат олган абитуриентларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорсионал) балл берилади.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни бериш Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тўлов асосида амалга оширилади, сертификат электрон шаклда берилади.

Киритилди: 15:06 17.01.2024. Ўқилди: 4315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!