Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Андижонда икки порахўр қўлга тушди

Андижонда икки порахўр қўлга тушди

Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспексиясининг шўба бошлиғи хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзганинг пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлди.

Хусусан, Андижон шаҳрида жойлашган савдо дўконида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланилиб, давлатга қарийб 680 млн сўмлик зарар етказилганлиги юзасидан “Андижон сув таъминоти” АЖ томонидан далолатнома расмийлаштирилган.

Шўъба бошлиғи эса мансабдор танишлари орқали зарар миқдорини қайта ҳисоблатиб, камайтириш ва маъмурий чора кўрилишида ёрдам бериш эвазига 30 млн сўм талаб қилган.

ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс дўкон эгасидан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Асака туман филиали Маҳаллабай ишлаш бўлими бош менежери тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 3 млрд 650 млн сўм миқдорида кредит олишида ёрдам бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шу тариқа у жорий йилнинг апрел-май ойларида фуқародан жами 7800 АҚШ доллари олган.

Лекин, бош менежер ваъдасини бажара олмасдан, ушбу пул маблағи ҳисобидан 1000 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:02. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!