Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳони натижалари Раш модели асосида ҳисоблана бошланди

A A A
Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳони натижалари Раш модели асосида ҳисоблана бошланди

2024 йил февраль ойидан бошлаб умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳони натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисоблана бошланди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси Зоҳид Шакаров маълум қилди.

✅Унга кўра талабгорларга А+ дан C гача бўлган 6 хил даражадаги сертификат берилади.

✅Бунда А+ ва А даражали сертификат олган абитуриентга ОТМларнинг бакалавриатига киришда ушбу фандан максимал балл, B+, B, C+, C даражали сертификат олган абитуриентга мос равишда максимал баллга нисбатан пропорционал балл берилади.

✅Мазкур имтиҳон учун талабгорларни рўйхатга олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (http://my.gov.uz/) орқали амалга оширила бошланди.

✅Талабгордан белгиланган тўловнинг 90 фоизи ундирилиши, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланиши белгиланди.

Киритилди: 14:40 28.03.2024. Ўқилди: 3270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!