Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш тажриба синов тариқасида жорий қилинади

A A A
Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш тажриба синов тариқасида жорий қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2024 – 2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич тажриба синов тариқасида қуйидаги тартиб жорий қилинади:

умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфларида таянч ўқув режаси асосида ўқитиш билан бир қаторда "Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш" ҳамда "Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш" йўналишлари бўйича ҳам таълим дастурларини жорий қилиш;

"Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш" йўналиши доирасида - ўқув жараёнини ташкил этишда асосий эътиборни аниқ, табиий ёки хорижий тил фанларига қаратиш, "Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш" йўналиши доирасида эса - ўқувчиларни ишчи ёки рақамли технологияларга оид касбларга ўқитиш.

2024 – 2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:

5-9-синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;

10-11-синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;

"Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш" йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10-11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.

2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларига инглиз, корейс, немис, француз, хитой ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.

умумий ўрта таълим муассасаларининг хорижий тил ўқитувчилари билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади ҳамда замонавий таълим методикалар асосида уларнинг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

"Бизнес ва касб-ҳунарга ўқитиш" йўналиши доирасида:

а) ўқувчилар Миллий малакалар рамкасининг 2-даражасига мос бўлган касбларга ўқитилади;

б) ўқувчиларни касбларга ўқитиш ишларини самарали йўлга қўйиш учун умумий ўрта таълим муассасаларида устахоналар ташкил этилади ва ойлик иш ҳақи олий маълумотли умумтаълим мактаби ўқитувчисига тенглаштирилган "Касбий таълим устаси" лавозими жорий қилинади;

в) ўқувчилар қуйидаги йўналишларнинг бири бўйича касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилади:

биринчи йўналиш - тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандларни умумий ўрта таълим муассасаларига жалб қилиш орқали ўқувчиларни ишчи касбларга ўқитиш;

иккинчи йўналиш - умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган курсларда ўқувчиларни ахборот технологияларига оид замонавий касбларга ўқитиш.

Киритилди: 10:27 05.02.2024. Ўқилди: 1353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!