Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Умра хизматларини лицензиясиз реклама қилган 15та туроператор жаримага тортилди

Умра хизматларини лицензиясиз реклама қилган 15та туроператор жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси Умра хизматларини тегишли лицензияни расмийлаштирмасдан реклама қилгани учун 15та сайёҳлик компаниясини жаримага тортди.

Қўмитанинг Andijon, Namangan, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги бошқармалари 10та компания — “Al-Azhar Travel”, “Atlas Avia Tour”, “Diyor Tour”, “Hiro Travel”, “Maknoon Travel”, “Marmara Travel Namangan”, “Meroj Travel”, “Profi-Travel”, “Sultan Travel 2022” ҳамда “Ideal Travel” томонидан йўл қўйилган қонунбузарликларни аниқлади. Мазкур компанияларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.

Наманган ва Фарғона вилоятларида яна 5 нафар туроператор маъмурий жавобгарликка тортилди. Қоидабузарликлар “Fargona Tour 2022”, “Сафо Марва”, “Умра Зиёрати Агентлиги”, “Зиёратул Умра” ва “Бувайдаликлар Ҳаёти” Телеграм-каналида аниқланган.

Шу билан биргаликда, 10дан ортиқ лицензияга эга бўлмасдан реклама материаллари тарқатаётган ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилинди. Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.

Киритилди: 19:22 14.01.2025. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!