Россия президенти ёрдамчиси Николай Патрушев "2025 йилда аллақачон Украина давлат сифатида мавжуд бўлишни тўхтатади", деди.
"Айниқса, неонатсист мафкурасига зўравонлик билан мажбурлаш ва кескин русофобия Украинанинг бир пайтлар гуллаб-яшнаган шаҳарларини, жумладан Харков, Одесса, Николаев, Днепропетровскни йўқ қилаётгани ташвишлантиряпти. Бошланган йилда Украина бутунлай ўз мавжудлигини тўхтатиши эҳтимолдан холи эмас," деди Патрушев.
Унинг айтишича, "Молдова ҳукуматининг Россияга қарши сиёсати бу давлатнинг бутунлай йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин."
"Кишиневнинг Россияга қарши тажовузкор сиёсати Молдованинг бошқа давлат таркибига киришига ёки бутунлай йўқ бўлиб кетишига олиб келишини истисно этмайман. Бундай вазиятда неонацизм ва русофобия махсус ҳарбий операциядан анча олдин мамлакатни ҳалокатга олиб келган Украина мисолини кўриш мумкин," дея қўшимча қилди Патрушев.
Унинг сўзларига кўра, “Россия ва Қўшма Штатлар Украина бўйича бошқа давлатлар иштирокисиз музокара олиб бориши керак”: “Лондон ёки Брюссел билан гаплашадиган ҳеч нарса йўқ. Европа Иттифоқи раҳбарияти унинг бир қатор аъзолари, жумладан, Венгрия, Словакия, Австрия, Руминия ва Европада барқарорликдан манфаатдор бўлган ва Россияга нисбатан мувозанатли позицияни эгаллаган бошқа баъзи Европа давлатлари номидан гапиришга ҳақли эмас. ”