Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Мудофаа вазирлиги биносида ФСБ контрразведкаси ходими отиб ўлдирилди

Россия Мудофаа вазирлиги биносида ФСБ контрразведкаси ходими отиб ўлдирилди

Москва марказида ФСБ контрразведка бўлими ходими Владимир Фешченко отиб ўлдирилди, деб ёзади Россия ОАВлари.

Мудофаа вазирлиги биноларидан бирида “икки эркак ўртасидаги жанжал натижасида” қотиллик содир бўлди. “Текширув давомида унинг бошидан ўқ жароҳати борлиги аниқланди. Қотилликка ҳарбий киши билан бўлган маиший можаро сабаб бўлган”, — деб ёзади ОАВ.

Гумонланувчи қўлга олинган. Қотиллик моддаси бўйича жиноий иш очилган. Кўриб чиқилаётган версияга кўра, бу бепарволик туфайли содир бўлган.

"ВЧК-ОГПУ" манбасига кўра, Фешченко 13 январга ўтар кечаси Олховская кўчасидаги идора биносида отиб ташланган. У ерда Мудофаа вазирлигининг турли тузилмалари, жумладан, темир йўл қўшинлари қўмондонлиги, шунингдек, ФСБнинг Москва ҳарбий округи бошқармаси жойлашган. Телеграм-канал суҳбатдоши ФСБ катта лейтенанти ўлимидан олдинги воқеалар ҳақида гапирди. Унинг гапига қараганда, Фешченко бир вақтлар Узоқ Шарқда бирга хизмат қилган прапоршчикни ўз бўлимига олиб келган. "Фешенко дўсти билан вақт ўтказишга қарор қилди ва қариндошларига кечикишини айтди." Кейинчалик старлейни иш жойида ўлик ҳолда топишди: "у қонга беланган, пешонасида чуқур яра бор эди." Қотилни изидан ушлаб олишган, у айбига иқрор бўлган, деб тасдиқлайди манба.

Киритилди: 20:00 14.01.2025. Ўқилди: 1769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!