Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ал-Қассам бригадалари бир кун ичида рекорд миқдордаги фашистларни ўлдирди

Ал-Қассам бригадалари бир кун ичида рекорд миқдордаги фашистларни ўлдирди

Бомбаланаётган Ғазо: 466-куннинг асосий воқеалари.

Босқинчилар Хон Юнис, Рафаҳ, Дайр ал-Балоҳ, Нусейрат ва Жабалия лагерларига зарба берди. Уруш бошланганидан буён 46584 киши шаҳид бўлди.

▪️Босқинчилар Ғазонинг бутун ҳудудида оммавий қотилликларни содир этишди. 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, улар орасида болалар ҳам бор. Дейр ал-Балаҳда нацистлар одамлар жойлашган чодирларга ҳужум қилди. 5 нафар бола шаҳид бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари бир кун ичида рекорд миқдордаги фашистларни ўлдирди ва ярадор қилди. Анклавнинг шимоли ва жанубида 30 дан ортиқ босқинчилар ҳалок бўлди ва яраланди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Балат лагерида фаластинликларни оммавий ҳибсга олишмоқда. Женинда қаршилик жангчилари сионистларга қарши курашмоқда.

▪️Ҳусийлар бир неча соат ичида босиб олинган Яфадаги стратегик нишонларга, жумладан, ишғол остидаги Мудофаа вазирлигига зарба берди. Бен Гурион аэропортидаги операциялар фалаж бўлган ва 11 нафар аҳоли жароҳатланган.

▪️Байден: Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш ёқасида турибмиз. Ғазо халқи дўзахдан ўтди, фаластинликлар эса тинчликка муҳтож.

▪️Ҳинд Ражаб жамғармаси ИСС ва Италия судига мамлакатда яширин бўлган ишғолчи генерал-майор Ғасан Алианни ҳибсга олишни сўраб даъво аризаси билан чиқди. Алиан очликдан қурол сифатида фойдаланиб, фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилиб, Ғазонинг тўлиқ блокадасини назорат қилди.

Киритилди: 22:00 14.01.2025. Ўқилди: 1420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!