Тошкентда BMW ЙТҲга учрагани, ҳайдовчи машҳур қўшиқчи Зоҳид экани айтилганди. Шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, 29 сентябрь куни тахминан соат 23:00 да 1990 йилда туғилган З.Р. ўз бошқарувидаги BMW русумли (давлат рақам белгиси 01 Н 806 ҲА) транспорт воситасида Аҳмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига қараб ҳаракатланаётганда рул бошқарувини йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари — 1995 йилда туғилган Ж.I. ҳамда 1996 йилда туғилган Ж.Й. касалхонага ётқизилган. 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.