Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Умид Аҳмаджонов МОҚдан кетдими?

Умид Аҳмаджонов МОҚдан кетдими?

Бугун, 15 май куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Worldnews.uz ахборот агентлигига яқин манба маълум қилди.

Миллий олимпия қўмитасида бугун йиғилиш ўтказилган ва ундан МОҚнинг сўнгги вақтлардаги фаолияти танқид қилинган. Ушбу йиғилишда МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджоновнинг мазкур лавозимга лойиқлиги масаласи кўтарилган. Йиғилишда қўмита Бош Ассамблеясининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш таклифи киритилган.

Бош Ассамблея йиғилиши тез орада бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда Миллий олимпия қўмитасига янги президент сайланиши мумкин. Ҳозирча аниқ номзод бўлмагани учун, Ассамблея йиғилиши бошланмаяпти. Федерациялардан бу борада ўз номзодларини таклиф қилиш сўралган. Бугун кечки вақтда Умид Аҳмаджоновнинг МОҚдаги тақдири ҳал бўлиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Умид Аҳмаджонов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциациянинг биринчи вице-президенти лавозимида ҳам фаолият юритади. Аҳмаджоновнинг мазкур лавозимдан ҳам кетгани ёки қолгани борасида аниқ маълумотлар берилмади.

Киритилди: 17:04 15.05.2019. Ўқилди: 2718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!