Аввал хабарберганимиздек, бокс бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берган эди.
Унга кўра, мусобақага “Ҳумо арена” мезбонлик қилади. “Универсал” спорт саройи эса иштирокчилар учун машғулот майдони вазифасини ўтайди. Шунингдек, кўп сонли меҳмонлар учун юртимизнинг қадимий масканлари бўйлаб экскурсиялар ташкил этилади.
Бу бўйича ўтказилган матбуотда иштирок этган Халқаро бокс ассотсиатсияси (АИБА) президенти АИБА президенти Умар Кремлёвнинг сўзларига кўра, Тошкентдаги жаҳон чемпионати Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун лицензион характерга эга эмас.
"Бу борада алоҳида лицензион мусобақа ташкил қилинади. Жаҳон чемпионатида иштирок этишнинг ҳам ўзига яраша талаблари бўлади. Ҳар бир қитъада олтин, кумуш ва бронза тоифаларидаги мусобақалар ташкил қилиниб, уларда ғалаба қозонган боксчиларгина жаҳон чемпионатида рингга кўтарилиши мумкин бўлади.
2022 йилдан Жаҳон кубогини тиклаймиз. Россияда ўтадиган мусобақа терма жамоалар миқёсида ташкил қилинади. Шуни аниқ айтишим мумкинки, бу йил Сербияда ўтадиган жаҳон чемпионати Сизлар учун қийин бўлади. Боиси бутун дунё ўзбек боксчиларини мағлуб этиш бўйича ишламоқда", – деган кулиб Умар Кремлёв.