Хабарларга кўра, президентлик сайловларининг 2-турида Каст тахминан 59 фоиз овоз олган. Унинг асосий рақиби меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири лавозимида ишлаган, Коммунистик партия аъзоси Жанетт Хара эса 41,70 фоиз сайловчининг қўлловига эга бўлган.
Каст сайловолди кампаниясида Чилидаги 300 мингдан ортиқ ноқонуний мигрантларни чиқариб юбориш, мамлакатнинг шимолий чегарасини янги тўсиқлар билан мустаҳкамлаш ҳамда ички хавфсизликда армиянинг ролини кенгайтиришни ваъда қилган. Шу билан бирга, у дастлабки 18 ой ичида давлат харажатларини 6 миллиард долларга қисқартириш, аммо ижтимоий тўловларга тегмаслик ниятида эканини билдирган.