Россия ҳукумати реактив двигателлар учун ёқилғини мамлакатдан олиб чиқишга тақиқ жорий этди. Чекловлар 2026 йил 30 ноябргача амал қилади.
Ҳукумат баёнотига кўра, ушбу қарорнинг мақсади — ички ёқилғи бозоридаги барқарор вазиятни таъминлашдан иборат.
Ҳаво кемалари томонидан йўл-йўлакай фойдаланиладиган техник сиғимлардаги ёқилғи ҳамда божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган авиакеросин партиялари бундан мустасно.
Россияда бензин экспортига 31 июлгача бўлган муддатга тўлиқ тақиқ аллақачон амал қилмоқда. Ёқилғи билан боғлиқ муаммолар аннексия қилинган Қримдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бошланди. Севастополда бензинни талонлар орқали сотиш жорий этилди