Бу ҳақда Европа Кенгашининг янги раиси Антониу Кошта Киевдаги ташрифи чоғида маълум қилди. У қуйидагиларни таъкидлади:
- Украинага ёрдам давом этади: Кошта Украинага гуманитар, иқтисодий, ҳарбий ва энергетик кўмак кўрсатишни ваъда қилди;
- Иқтисодий ёрдам: Украинага 2024 йил охирига қадар 4,2 миллиард евро ажратилади, шундан сўнг ҳар ой 1,5 миллиард евродан тақдим этиб бориш режалаштирилган.
- Россия активларидан фойдаланиш: Бу маблағлар музлатилган Россия активларидан олинган бўлиб, улар ҳарбий мақсадларда ҳам ишлатилиши мумкин.