Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украинани қаттиқ қиш кутмоқда: "Одамлар ўз уйларида ўлишади"

Украинани қаттиқ қиш кутмоқда: "Одамлар ўз уйларида ўлишади"

Украина совуқ қиш ва атом электр станцияларига қилинган ҳужумларни ҳисобга олган ҳолда кунига 20 соатгача узилишларга дуч келиши мумкин, деб ёзади Politico энергетика мутахассислари фикрига таяниб.

Август ойининг охирида Россия энергетика объектларига 200 дан ортиқ ракета ва дронларни учирди, бу билан Украинада электр энергияси ишлаб чиқариш қувватини 9 ГВтдан кўпроқга қисқартирди, деди Украина Стратегик тадқиқотлар миллий институти бош илмий ходими ва энергетика бозори бўйича эксперт Геннадий Рябсев. Бу саккизта электр станцияси ва 800 дан ортиқ иссиқлик таъминоти объектларининг йўқолишидир.

Рябсевнинг сўзларига кўра, Украина бу йил қишда дуч келиши мумкин бўлган "энг реал сценарий" "саноат ва уй хўжаликлари учун электр энергиясини кунига 8-14 соатга чеклаш"ни ўз ичига олади.

Кучли совуқ ва атом электр таъминоти тизимига янги зарбалар таъсирида Украина кунига 20 соатгача электр таъминотида узилишларга дуч келиши мумкин, дейди Энергетика тадқиқотлари маркази раҳбари ва Украина ҳукуматининг энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси Александр Харченко.

Америкалик юқори мартабали амалдорнинг айтишича, АҚШ Украинада "жуда қаттиқ қишни" кутмоқда: "Одамлар ўз уйларида ўлишади, чунки Россия энергетика инфратузилмасини вайрон қилмоқда."

Киритилди: 23:58 04.11.2024. Ўқилди: 1964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!