Россиялик генерал-майор Владимир Завадский 28 ноябр куни Украинадаги урушда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина ОАВ хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Завадскийнинг ўлими автомобилнинг мина орқали портлатилиши натижасида содир бўлган. У Россия Қуролли Кучларининг 14-армия корпуси қўмондони ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.