Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Антидопинг агентлиги маълум қилди.

"Оғир атлетика федерацияси спортчиси Бекмурзаев Нурмуҳаммаддан 2026 йил 30 мартда мусобақа даврида олинган допинг синамасида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан тақиқланган моддалар рўйхатининг С1.1. Анаболик Андроген стреоидлар (доимий тақиқланган моддалар) гуруҳига мансуб дростанолоне ва транболоне моддалари аниқланган.

Н.Бекмурзаев антидопинг қоидабузарлигига эътироз билдирмаган ва белгиланган оқибатларни қабул қилган. Дастлаб 4 йил этиб белгиланиши мумкин бўлган дисквалификация муддати қоидабузарликни эрта тан олгани сабабли WADA кодексининг 10.8.1 моддасиг кўра 1 йилга қисқартирилиб, 3 йил этиб белгиланган. Дисквалификация муддати 2026 йил 15 апрелдан 2029 йил 14 апрелгача давом этади", дейилади ташкилот хабарида.

Нурмуҳаммад 2024 йилги Ўзбекистон кубоги совриндорига айланганди.

Киритилди: 23:05 20.09.2026. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!