Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украиналиклар "Моссад" усулларини ўзлаштирди

Украиналиклар "Моссад" усулларини ўзлаштирди

Украина Бош разведка бошқармаси (ГУР) FPV дронлари учун кўзойнакларни портлатиш операциясини амалга оширди, деб хабар бермоқда "Suspilne" Украина махсус хизматларидаги манбаларга асосланиб.

Россия оммавий ахборот воситалари февраль ойининг дастлабки кунларида Россиянинг бир неча вилоятларида шунга ўхшаш ўнлаб ҳодисалар юз бергани ҳақида маълумот бермоқда.

Нашр аниқлаштирганидек, россиялик кўнгиллилар томонидан FPV учувчиларига берилган кўзойнаклар ичига портловчи модда жойлаштирилган.

Вазифани бажариш учун Россия Қуролли кучлари учувчилари учун FPV-кўзойнаклар катта партияси харид қилинди. Украина разведкаси мутахассислари уларга қўшимча равишда масофадан портлатиш функциясини ўрнатди. Шундан сўнг, ГУР билан ҳамкорликда, россиялик кўнгиллилар бу "портловчи" кўзойнакларни душман армиясининг учувчисиз бўлинмаларига бепул жўнатди.

Киритилди: 20:48 20.02.2025. Ўқилди: 2586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!