Бугун 26 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украинага уруш натижасида етказилган зарарнинг янгиланган баҳоси эълон қилинди. У қанча?

Украинага уруш натижасида етказилган зарарнинг янгиланган баҳоси эълон қилинди. У қанча?

Украинага уруш натижасида етказилган зарарнинг янгиланган баҳоси — 524 млрд доллар. Бу унинг уч йиллик ЯИМига тенг.

Жаҳон банки, БМТ, Европа комиссияси ва Украина ҳукумати урушдан кейин мамлакатни тиклаш учун зарур бўладиган маблағларнинг янгиланган қўшма баҳосини эълон қилди.

2024 йил 31 декабр ҳолатига кўра, у 10 йил ичида 524 миллиард долларни ташкил этди. Бу бир йил олдинги баҳолашдан 7 фоизга кўпдир. Маълумот учун, бу сумма Украинанинг 2024 йилдаги номинал ЯИМдан 2,8 баравар кўп.

Ўтган йилги "зарар ва эҳтиёжларни тезкор баҳолаш ишларидан" кейин Украина энергетика тармоғига етказилган зарар 70 фоизга ошди. Шунингдек, иқтисодчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда уй-жой фондининг 13 фоизи зарар кўрган, бу эса 2,5 миллион украиналик уй хўжаликларига бевосита таъсир қилади.

Киритилди: 20:12 25.02.2025. Ўқилди: 1479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!