Бугун 26 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европанинг Россияга қарши "махфий қуроли"

Европанинг Россияга қарши "махфий қуроли"

АҚШ президенти Доналд Трамп Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар учун барча имкониятлар фақат ўзида эканлигини таъкидлаётган бир пайтда, Европа Иттифоқи 200 миллиард евролик "махфий қурол"га эга эканлиги ҳақида Politico хабар бермоқда.

Бу Россиянинг музлатилган активлари бўлиб, асосан Брюсселдаги Euroclear'да сақланмоқда. ЕИ раҳбарлари ўртасидаги келишмовчиликларга қарамай, улардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишмоқда.

АҚШ Россия активларининг атиги 5 миллиард долларини назорат қилмоқда. Европалик сиёсатчиларнинг фикрича, агар АҚШ ўз ёрдамини камайтирадиган бўлса, активларни муздан чиқариш Украинага кўмак бериши мумкин.

Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна бу маблағлар Америка ёрдами ўрнини боса олишини таъкидлади.

Бироқ, Франция, Германия ва Италия каби айрим Европа Иттифоқи давлатлари музлатилган активлардан фойдаланиш инвесторларни чўчитиши ва Европа Иттифоқининг музокара мавқеини заифлаштиришидан хавотирда. Франция президенти Эммануэль Макрон активларни музлатиш муҳимлигини, бироқ уларни мусодара қилиш ноқонуний бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Киритилди: 22:00 25.02.2025. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!