Украинанинг Полтава шаҳрида Россия императори Пётр I ҳайкали олиб ташланди.
Полтава шаҳри мери вазифасини бажарувчи Екатерина Ямшикова Телеграмда шундай хабар берди: "Украина Маданият ва ахборот сиёсати вазирлигининг қарорига биноан, Пётр I ҳайкали шаҳримиз жамоат майдонидан олиб ташланди. Бу қадам давлатнинг мустамлакадан озод бўлиш сиёсатининг муҳим қисмидир."
Ямшикованинг таъкидлашича, бу "Россия империяси изларидан халос бўлаётган жамиятнинг онгли ва масъулиятли ҳаракатидир."
Бундан олдин Полтава шаҳар ҳокимияти Пётр I нинг иккита ёдгорлигини - Полтава жанги музейи ҳудудидаги ва Спасский черкови яқинидаги дам олиш жойидаги ҳайкалларини - олиб ташлаш ва кўчиришни келишиб олган эди.