Бугун 26 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ғойиб бўлган самолётни қидириш яна бошланди

Ғойиб бўлган самолётни қидириш яна бошланди

Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Куала-Лумпур - Пекин йўналиши бўйича MH370 рейсини бажараётган самолёти Ҳинд океанида ғойиб бўлганидан кейин деярли 11 йил ўтиб, қидирув ишлари қайта бошланмоқда.

Deutsche Welle хабар беришича, Американинг Ocean Infinity компанияси қидирув учун бир нечта кемани жалб этади ва Малайзия транспорт вазирлиги уларга тўлиқ кўмак беради. Бу ҳақда Малайзия идораси раҳбари Энтони Локе Сиеу Фук 25 февраль сешанба куни маълум қилди.

Унинг айтишича, терговни қайта бошлаш тўғрисидаги қарор кўплаб экспертларнинг тадқиқотлари ва маълумотлари асосида қабул қилинган. Бироқ Малайзия транспорт вазири қидирув ишлари қачон бошланиши ва қанча давом этиши ҳақида аниқ маълумот бермади. У Малайзия ҳукумати ва Ocean Infinity ўртасидаги шартнома тафсилотлари ҳали муҳокама қилиниши кераклигини қўшимча қилди. Шу билан бирга, компания аллақачон Ҳинд океанида қидирув ишлари учун кемалардан фойдаланмоқда.

Киритилди: 23:36 25.02.2025. Ўқилди: 1469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!