Байден Украинага Россия ичида АТАCМС ракеталаридан фойдаланишга рухсат бериб, Вашингтонни можарони кучайтираётганликда айблаётган Москвани ғазаблантирди.
АҚШ президенти Жо Байден Киевга узоқ масофага учувчи ракеталардан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилгани, яъни Украина кучлари биринчи марта Россия ҳудудида Америкада ишлаб чиқарилган ракеталар орқали ҳужум уюштириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди.
Байден лавозимини тарк этишидан бир неча ҳафта олдин ва Россиянинг йирик ракета ва дрон ҳужумларидан бир неча соат ўтиб амалга оширилган бу ҳаракат Вашингтонни «оловга ёғ сепаётганликда» айблаган Кремлни ғазаблантирди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, бу қарор Вашингтоннинг можарога бевосита аралашувини англатади.
Оқ уй ва янги сайланган президент Доналд Трамп ҳозирча бу ҳолатга изоҳ бермади, бироқ Трампнинг тўнғич ўғли кичик Доналд Трамп шундай деди: «Афтидан, ҳарбий саноат мажмуаси отам тинчлик ўрнатиш ва одамларни қутқариш имкониятига эга бўлгунга қадар Учинчи жаҳон урушини бошлашга ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди.»
20 январда лавозимга киришадиган оқсоқол Трамп сайловолди ташвиқоти давомида бир неча бор Украина урушини тугатиш бўйича музокаралар олиб боришга ваъда берган эди.
Хўш, Байден маъмуриятининг сўнгги ҳаракати қанчалик муҳим ва бу Украина урушининг кучайишига олиб келадими?