Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украинадаги иссиқлик электр станцияси Россия зарбалари туфайли фаолиятини тўхтатди

Украинадаги иссиқлик электр станцияси Россия зарбалари туфайли фаолиятини тўхтатди

Россия ҳужуми натижасида Украинанинг Ивано-Франковск вилоятидаги Бурштин иссиқлик электр станцияси жиддий зарар кўрди ва фаолияти тўхтатилди.

Бурштин мэри Василий Андришин бу ҳақда ижтимой тармоқ орқали эълон қилди.

"Ракета ҳужумлари жиддий зарар етказди. Станця ҳозирда ноль қувватда. Кейин нима бўлишини ҳали ҳеч ким билмайди", деди у.

Андрешиннинг сўзларига кўра, Буршти ҳозирда иситиш ва сув билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Сув таъминоти бир неча соат ичида тикланиши ва электр энергияси фақат иссиқлик электр стансиясидаги вазият аниқлангандан кейингина тикланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль кечаси Россия қўшинлари Украинага катта зарба беришди. Хусусан, мамлакатнинг турли минтақаларидаги иссиқлик электр стансиялари нишонга олинди. Украина энергетика вазири Денис Шмигал Бурштин ва Добротвир иссиқлик электр станцияларида портлашлар содир бўлганини хабар қилди. Ғарбий Украинадаги Ривне шаҳрида, мамлакатнинг марказий қисмидаги Винница ва Елизаветградда ҳам бир қатор портлашлар қайд этилди. Львов ва Ровно вилоятларида муҳим инфратузилма зарар кўрди.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!