Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украинада йилига 4 млн дрон ишлаб чиқарилиши мумкин

Украинада йилига 4 млн дрон ишлаб чиқарилиши мумкин

Ҳозирда Украинада йилига 4 миллион дона дрон ишлаб чиқарилиши мумкин. Шундан 1,5 миллиондан ортиғи бўйича шартнома тузилган. Бу ҳақда Украинанинг Тошкентдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Миколо Дорошенко бугун, 19 ноябрь куни Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли урушининг 1000-кунига бағишланган брифингда сўз очди.

“Технология Украинанинг ғалабаси учун жуда муҳим. Украина мудофаа кучлари аллақачон учувчисиз самолётларда устунликка эришмоқда. Украинанинг учувчисиз самолётлардаги устунлиги нафақат урушни адолатли тугатишга, балки Украинани бошқа мамлакатлар учун хавфсизликни таъминловчи омилга айланиши мумкин”, деди элчи.

Унинг айтишича, Украинанинг узоқ масофали учувчисиз самлётлари аллақачон Россиянинг 200 дан ортиқ ҳарбий нишонларини йўқ қилган.

“Бизнинг дронларни ишлаб чиқариш имкониятлари доимий равишда ўсиб бормоқда ва биз нафақат давлат маблағлари, балки ҳамкорлар билан ҳам ишламоқдамиз. Келгуси йилда биз душманимиздан бир неча баробар кўпроқ дронларни ишлаб чиқарамиз”, деди Дорошенко.

Элчининг сўзларига кўра, Мудофаа саноати туфайли Украина глобал хавфсизликнинг асосий омилларидан бирига айланади. Жанг зонасидаги ҳар иккинчи ўқ-дорилар Украинада ишлаб чиқарилади.

“Бизнинг мақсадимиз Украинада кучли мудофаа саноатини қуриш, шунингдек, Украинада жойлашган Европа мудофаа хабини яратишдир”, деди элчи.

Киритилди: Бугун 10:10. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!