Украинанинг собиқ президенти бу ҳақда “Цензор” нашрига берган интервюсида айтди.
Порошенконинг сўзларига кўра, у бу маълумотни Президент офисидаги манбалардан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ҳамда ҳозирда сайлов бюллетенларини тайёрлаш устида иш олиб бораётган “Украина” босмахонасидан олган.
"Mанбаларимизга кўра, Марказий сайлов комиссияси сайловчилар реестрига ўзгартиришлар киритишни бошлаган. Шунингдек, Адлия вазирлиги Берлинда биринчи офисини очмоқда. Бундай ҳаракатлар фақат сайловларга тайёргарлик учун қилиниши мумкин", — дея аниқлик киритди Порошенко.
"Конституцияга кўра, жорий йил охирида парламент сайловлари ўтказилиши керак. Аслида улар икки йил олдин бўлиши лозим эди. Октябр охирида эса маҳаллий кенгашлар учун сайловлар ўтказилиши керак. Ҳукумат барча сайловларни бир вақтда ўтказиш ниятида, лекин америкаликлар бунга йўл қўймаяпти. Улар ҳозир ҳаммасини шундай ташкил қилмоқдаки, ҳеч қандай рақиб бўлмаслиги учун ўзларини яна ҳокимиятга тиқиштиришмоқчи. Бу эса демократияни, эркинликни ва сайловларнинг шаффофлигини бузмоқда. Чунки улар ҳокимиятни тарк этишдан қўрқмоқда", — дея қўшимча қилди собиқ президент.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Украинада сайловларнинг бўлиб ўтиши Трампнинг “тинчлик режаси” лойиҳасида ҳам тилга олинган эди. Ушбу режага кўра, президентлик сайлови август охирида, парламент ва маҳаллий кенгаш сайловлари эса 26 октябрда ўтказилиши керак.