Франция, Буюк Британия ва Украина сулҳга эришилгач, Украинада кўп миллатли кучларни жойлаштириш масаласига доир декларацияни имзолади.
Франция президенти Эммануэл Макроннинг айтишича, бу хавфсизлик кафолатлари таслим бўлиш Украинага тўғри келмаслигини ва ҳар қандай тинчлик келишуви келажакда бузилмаслигини англатади.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер эса бу келишув Украинани узоқ муддатда қўллаб-қувватлаш бўйича “собит ва ўзгармас мажбурият"нинг бир қисми эканини таъкидлади.
"Бу Британия, Франция ва бошқа ҳамкорларимиз қўшинлари Украина ҳудудида ҳаракат қилиши, Украина ҳаво ва денгиз маконининг хавфсизлигини таъминлаши ҳамда Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаши учун ҳуқуқий асосни яратишга йўл очади", — деди Стармер.