Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украинада Исроилга қайтаётган 49 ёшли ҳасидий яҳудий урушга сафарбар қилинди

Украинада Исроилга қайтаётган 49 ёшли ҳасидий яҳудий урушга сафарбар қилинди



49 ёшли Йонатан Карлински-Машек Рош ха-Шана байрами муносабати билан Украинага келган ва Исроилга қайтиш учун чегарадан ўтаётганда Исроил паспортини кўрсатган. Бироқ текширув вақтида унинг Украина фуқаролиги ҳам сақланиб қолгани аниқланган. Шундан сўнг эркак автобусдан туширилиб, сафарбарлик расмийлаштирувидан ўтиш учун Одесса вилоятига юборилган.

Бу ҳақда The Jerusalem Post ёзди, ҳодиса фактини эса Исроилнинг Украинадаги элчихонаси тасдиқлаган. ОАВ маълумотига кўра, Карлински-Машек ҳозир Одесса вилоятида бўлиб, Харьков атрофидаги ҳарбий қисмлардан бирига шифокор сифатида тақсимланишини кутмоқда. Унинг оиласи уни озод қилишга ҳаракат қилган, аммо бу уринишлар натижа бермаган.

Эркакка диний эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ибодат китоби берилган ва кошер таомлари ташкил қилинган.

Киритилди: 17:27 25.09.2026. Ўқилди: 621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!