Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Украинада ҳозирги вақтда сулҳга эришиш боши берк йўл бўлади, бизга ишончли келишувлар зарур — Россия Ташқи ишлар вазири

Украинада ҳозирги вақтда сулҳга эришиш боши берк йўл бўлади, бизга ишончли келишувлар зарур — Россия Ташқи ишлар вазири

Сергей Лавровнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Россия Украинага оид музокаралар бўйича олдиндан шартлар қўймайди, балки мавжуд келишувларнинг бажарилишини талаб қилади;

◾️ Россия Трамп администрацияси билан Украинага оид маслаҳатлашувларга тайёр. Кремл Оқ уй можаронинг сабабларини тушунишига умид қилмоқда;

◾️ Украина можаросини ҳал қилиш бўйича келгусидаги келишувларда уларнинг бузилишининг олдини олиш механизми мустаҳкамланиши лозим;

◾️ Минск келишувлари шунчаки тинчликка эришишга уриниш эмас эди, бу БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарори эди. Уни АҚШнинг қўллаб-қувватлаши билан поймол қилишди;

◾️ Украина қонуний президентга эга бўлишни истаса, сайловлар ўтказиши керак;

◾️ Бизнинг Дамашқдаги элчихонамиз ишлашда давом этмоқда, Суриянинг янги ҳукумати билан алоқалар сақланмоқда;

◾️ Россия Сурияда қонуний сайловларни ташкил этишда ёрдам беришга тайёр. Биз сайловлар барча томонидан тан олиниши ва ҳеч қандай савол туғдирмаслиги учун кўмак беришимиз мумкин;

◾️ Трамп жамоасидан Россия билан мулоқотни тиклашдан манфаатдор экани ҳақида сигналларни оляпмиз;

◾️ Франция бир неча бор ёпиқ каналлар орқали Россияга Украинага оид мулоқотни Киев иштирокисиз йўлга қўйишни таклиф қилган;

◾️ Россия Киевдаги қарор қабул қилиш марказларини зарбалар нишонига айлантириши мумкин, аммо биз ҳеч қачон тинч аҳоли объектларига қарши жавоб зарбалари бермаймиз,- дейди у.

Киритилди: 17:45 26.12.2024. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!