Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина зарбалари натижасида Россияда ёқилғи ишлаб чиқариш 2009 йилги даражагача пасайиб кетди

Украина зарбалари натижасида Россияда ёқилғи ишлаб чиқариш 2009 йилги даражагача пасайиб кетди

Украина дронлари май ойида Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига камида 16 марта зарба йўллади. Bloomberg баҳолашига кўра, бу Россия ва Украина ўртасидаги катта уруш давридаги рекорд кўрсаткич саналади.

Агентликнинг қайд этишича, сўнгги ой давомида зарба остида қолган энергетик объектлардан камида саккизтаси Россиядаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводлари ўнталигига киради. Хусусан, Ярославлдаги “Славнефт-ЯНОС” заводига уч марта, “Лукойл”нинг Перм ва Нижний Новгороддаги заводларига эса икки мартадан ҳужум қилинган.

Россия нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқариш ҳажми 2009 йилдан кейинги даврдаги минимум кўрсаткичга тушиб кетган. OilX таҳлилий фирмаси ҳисоб-китобларига кўра, май ойидаги ўртача қиймати кунига 4,58 миллион баррелни ташкил этиши кутилмоқда. Бу эса ўтган йилнинг шу давридаги ўртача кунлик кўрсаткичдан тахминан 700 минг баррел (ёки 13 фоизга) кам ва 2009 йил октябр ойидан бери энг паст кўрсаткичдир.

Украина ҳарбийлари экспорт терминаллари ва нефт қувурлари инфратузилмаси, шунингдек, ёқилғи базаларини ҳам нишонга олмоқда. Умуман олганда, май ойида Россиянинг нефт инфратузилмаси объектларига камида 30 та дрон ҳужуми қайд этилган.

Киритилди: Бугун 08:25. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!