Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Канада ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувига 50 мингдан ортиқ чипта сотилди

Канада ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувига 50 мингдан ортиқ чипта сотилди

Эртага — 2 июнь куни тонгда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Маҳаллий аҳоли орасида учрашувга қизиқиш жуда катта. Мазкур ўйин мундиал мезбонларидан бири бўлган Канада учун ҳам мусобақа олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтайди. Маҳаллий ташкилий қўмитанинг хабарига кўра, эртанги ўйинга 50 мингдан ортиқ чипта сотилган.

Канада ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик ўйини эртага 2 июнь куни Тошкент вақти билан 06:00 да Эдмонтон шаҳридаги “Commonwealth” стадионида старт олади.

Киритилди: Бугун 11:33. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!