Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина ёзда қарши ҳужумга ўтади — Жон Кирби

Украина ёзда қарши ҳужумга ўтади — Жон Кирби

АҚШ Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби CNN телеканалига берган интервьюсида Украина ёзда қарши ҳужумга ўтиш ниятида эканлигини маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

“Биз Украина ёзда ҳужумга тайёргарлик кўраётганда ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳамма нарсага эга бўлишини истаймиз. Биз ёзда Украинага ҳарбий техника ва мудофаа тизимларини етказиб беришни давом эттириш ниятидамиз, шу жумладан, яқин келажакда ҳам”, — деди Оқ уй вакили.

Бугун, 31 май куни эрталаб ўтган ҳафтада Киевда бўлган америкалик сенатор Линдси Грем яқин кунларда Украинанинг қарши ҳужуми бошланишини айтган эди. Сенаторнинг сўзларига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский унга Украина қуролли кучларининг режалари ҳақида маълумот берган.

Киритилди: 22:04 31.05.2023. Ўқилди: 1353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!