"Агар ўшанда мен президент бўлганимда, бу уруш ҳеч қачон бўлмас эди. Бу уруш ҳеч қачон бошланмасди. Украина ва Россия ўртасидаги урушнинг бошланиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди. У лаёқатсизлик сабабли бошланди, у ҳеч қачон бошланмаслиги керак эди. Сиз мамлакатингизнинг 30 фоизини йўқотмаган бўлардингиз. Сиз ўз мамлакатингизнинг 30 фоизини йўқотдингиз ва иккала томондан 1 миллиондан ортиқ, жами 2 миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳеч қачон бошланмаслиги керак бўлган урушдир", — деди АҚШ раҳбари.
Шунингдек, Трамп Зеленскийга Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига зарба беришни тақиқлаганини маълум қилди
"Биз Зеленскийга нимани хоҳласанг шуни қил, аммо дизел ёқилғисига тегинма. У эса нима қилди? Бориб унга зарба берди. У хоҳлаган ишини қилиши мумкин, лекин буни қилиш мумкин эмас", — деди АҚШ президенти.