Украина ва Молдова Европа Иттифоқининг (ЕИ) "Уйдагидек роуминг" (Roam Like at Home, RLAH) роуминг зонасига расман қўшилди.
Ушбу мамлакатлардаги абонентлар Европа Иттифоқининг 27 давлатида "хорижий тарифлар"сиз қўнғироқ қилиш, матнли хабарлар жўнатиш ва мобил маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Шунга ўхшаш шартлар Украина ва Молдовада бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари абонентларига ҳам тегишли.
2023-2024 йилларда Украина Европа Иттифоқининг ягона роуминг зонасига қўшилиши учун зарур бўлган қатор қарорлар ва қонунларни қабул қилди. Хусусан, Олий Рада тегишли қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади ва Еврокомиссия украиналикларнинг Европа Иттифоқидаги роуминг тўловларини бекор қилишга рози бўлди.