Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларда Зеленский ва айниқса, Ермакнинг инглиз тилини яхши билмаслиги тўсқинлик қилмоқда — Frankfurter Allgemeine Zeitung.
Маълумотларга кўра, президент ва унинг офиси раҳбари америкаликлар билан музокараларда кўпинча инглиз тилида ўзлари гаплашади, таржимонлардан фойдаланмайди.
"Зеленскийнинг инглиз тили даражаси ўртача, лекин Ермакники анча ёмон. Шу сабабли, америкаликлар кўпинча Украинанинг икки асосий сиёсатчиси билан бевосита алоқа қилганида, уларнинг тушуниши тўғрими ёки йўқлигидан ишонч ҳосил қила олмайди", деб ёзади нашр.