Байден Украинага АҚШ қуролларини Россия ичкарисида фойдаланишга рухсат берди.
New York Times газетасининг аноним манбаларга таянган мақоласида айтилишича, Оқ уй Россия ҳудудидаги нишонларга нисбатан АҚШ қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилган.
Украина иттифоқчилари аввалроқ Киевга ўз қуролларини фронт чизиғидан жуда узоққа жойлаштиришни тақиқлаган эди.
Эндиликда, манбаларга кўра, Украина кучлари яқин кунларда Россия нишонларига қарши 190 миля (306 км) масофага эга бўлган АҚШда ишлаб чиқарилган ATACMS ракеталаридан фойдаланмоқчи.
Оқ уй дарҳол изоҳ бермади.