Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия ҳудудларига зарба беришга рухсат берилиши кескинликнинг янги босқичини англатади

Россия ҳудудларига зарба беришга рухсат берилиши кескинликнинг янги босқичини англатади

Украинага Ғарбнинг узоқ масофали қуроллари билан Россия ҳудудларига зарба беришга рухсат берилиши кескинликнинг янги босқичини англатади.

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби фикр билдирди.

Дмитрий Песковнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Америка ракеталарининг Россия ҳудудига зарбалари бўйича позициямиз қандайлиги сентябр ойида президент Владимир Путин томонидан аниқ тарзда ифодаланган;

◾️ Байден маъмурияти оловга ёғ қуйиш ва бу можаро атрофида кескинликни янда қўзғатишни давом эттириш учун чоралар кўриш ниятида эканлиги аниқ;

◾️ Кремл Россия узоқ масофали ракеталар воситасида зарба бериш қарори билан боғлиқ вазиятнинг асосий хавфини Украина эмас, Ғарб давлатлари бу зарбаларни амалга оширишга қодир эканлигида кўрмоқда;

◾️ Путин ва Эрдўғон Туркия раҳбарининг Украинадаги можарони "музлатиш" ташаббусини муҳокама қилишгани йўқ;

◾️ Россия Федерацияси учун Украинадаги можарони фронт чизиғида "музлатиб қўйиш" қабул қилиб бўлмас ҳолатдир.

Киритилди: Бугун 18:12. Ўқилди: 1257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!