Украина Ташқи ишлар вазири 15–16 апрел кунлари Туркияда Россия вакиллари билан учрашув ўтказилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
"Бу баёнотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, Россия раамийлари билан ҳеч қандай учрашув режалаштирилмаган", — дейди Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибига.
Аввалроқ, Туркия Мудофаа вазирлиги Анқарада хорижий давлатлар вакиллари иштирокида Қора денгиз хавфсизлиги масаласида учрашув ўтказилишини тасдиқлагани ҳақида хабар берган эдик.
Унда вазирлик расмийлари ушбу йиғилиш иштирокчилар таркибига ҳозирча аниқлик киритмаган эди.