Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина тинчлик режасининг сўнгги лойиҳасига жавобини АҚШга тақдим этди

Украина тинчлик режасининг сўнгги лойиҳасига жавобини АҚШга тақдим этди

Украина АҚШнинг Россия-Украина урушини тугатиш бўйича тинчлик режасининг сўнгги лойиҳасига жавобини Америка томонига тақдим этди.

Бу ҳақда Axios нашри расмийларга таяниб хабар бермоқда.

"Украина чоршанба куни АҚШ тинчлик режасининг сўнгги лойиҳасига жавобини Трамп маъмуриятига тақдим этди", деди у.

Аввалроқ Украина етакчиси Владимир Зеленский АҚШ молия вазири Скотт Бессент, Америка етакчисининг куёви Жаред Кушнер ва BlackRock компанияси раҳбари Ларри Финк билан онлайн учрашув ўтказганини маълум қилганди.

Томонлар, таъкидланганидек, Украинани тиклашнинг асосий жиҳатлари ва механизмлари бўйича фикр алмашдилар. Зеленскийнинг сўзларига кўра, тўғри ёндашув билан амалга ошириш мумкин бўлган кўплаб ишланмалар амалга оширилди.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 1146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!