Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина терма жамоаси ҳимоячиси Чемпионлар лигаси ғолиби сафига трансфер бўлади

Украина терма жамоаси ҳимоячиси Чемпионлар лигаси ғолиби сафига трансфер бўлади

Англиянинг "Борнмут" клубидан Украина терма жамоаси ҳимоячиси Илья Забарний Франциянинг "ПСЖ" клуби билан келишувга эришди. Томонлар шахсий шартнома шартларини келишиб олдилар, дейди ижтимоий тармоқларда инсайдер Николо Скира.

Журналистнинг сўзларига кўра, Забарний парижликлар билан 2030 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолашга яқин турибди. 22 ёшли украиналик футболчининг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда Илья "Борнмут"нинг Англия Премьер-лигаси доирасидаги 36 та ўйинида иштирок этди. Ҳимоячи голли узатма амалга оширди, тўртта сариқ карточка олди ва бир марта майдондан четлатилди.

Киритилди: 13:57 13.06.2025. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!