Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда икки машина тўқнашди, 3 киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда икки машина тўқнашди, 3 киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистонда инсонлар ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди.

Маълум бўлишича, ЙТҲ 19 декабр куни соат 16:30 ларда Кегейли туманининг Қумшунгил овули ҳудудида, “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” автомобил йўлида содир бўлган. 1986 йилда туғилган А.С. Labo машинасини “Нукус-Чимбой” йўналишида бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ҳолда қарама-қарши йўналишга чиққан ва 32 ёшли З.Ж. бошқарувидаги Damas билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Labo ҳайдовчиси А.С. ҳамда Damas йўловчиси, 1962 йилда туғилган М.Д. (аёл) воқеа жойида ҳалок бўлган. Damas’нинг яна бир йўловчиси, 1962 йилда туғилган Т.Б. эса Кегейли тумани тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Шунингдек, Labo машинасида йўловчи сифатида келаётган 27 ёшли А.Е. ўнг елка суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Маълумотларга кўра, 19 декабр куни республика бўйича 7 киши (Бухоро, Саманқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида 1 кишидан, Қорақалпоғистонда 3 киши) ЙТҲлар оқибатида вафот этган.

Киритилди: 23:27 20.12.2025. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!